- İmgelem
- Issue:Ãzbekistan Special Issue Special Issue
- Янги Ўзбекистонда Мусиқа Санъатини Ривожлантиришнинг Замонавий Тенденциялари...
Янги Ўзбекистонда Мусиқа Санъатини Ривожлантиришнинг Замонавий Тенденциялари
Authors : Anvar Lutfullayev
Pages : 369-390
Doi:10.53791/imgelem.1482259
View : 42 | Download : 87
Publication Date : 2024-10-26
Article Type : Review Paper
Abstract :Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Янги Ўзбекистон концепцияси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Бунда 2023 йил апрел ойида халқ референдуми асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси асос бўлмоқда. Шу жиҳатдан Янги Ўзбекистон – бу ижтимоий, дунёвий, демократик, ҳуқуқий ва халқпарвар давлат бўлиб, унинг мақсад – муддаоларини бозор иқтисодиётига асосланган демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқ фаравонлигини таъминлаш ва глобаллашув шароитида дунё мамлакатлари билан тенг ҳамда стратегик ҳамкорлик қилиш ташкил қилади. Шу сабабли 2023-2030 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон - 2030” стратегияси амалга оширилмоқда. Бу стратегиянинг асосий йўналишларидан бирини мусиқа санъатини замонавий даражада ривожлантириш ташкил қилади. Бунда миллий мусиқа меросини чуқур ўрганиш, замонавий мусиқа санъати асарларини ўзлаштириш ва дунё халқлари мусиқа санъатининг нодир намуналаридан баҳраманд бўлиш муҳим ўрин тутади. Шу маънода 2016 – 2023 йилларда Ўзбекистон кўпмиллатли халқининг мусиқий тафаккури ва маданияти янгиланиб, унинг маънавияти ва маданиятида концептуал мусиқа асослари таркиб топди. Янги Ўзбекистонда тараққиётнинг муҳим омилларидан бири сифатида мусиқа санъати белгиланган. Бунда миллий мусиқа санъатининг барча жанорлари, турлари ва йўналишларинин ривожлантириш ҳамда жаҳон халқлари мусиқа санъатининг нодир намуналарини ўзлаштириш муҳим омиллар сифатида қабул қилинган. Айниқса, туркий халқлар мусиқа санъатининг индивидуал ва умумий хусусиятларини уйғун ўзлаштирган ҳолда ўзбек мусиқа санъатини замонавий принциплар асосида ривожлантириш тенденцияларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Мазкур ўринда Янги Ўзбекистонда мусиқа санъатини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари таҳлилига эътиборингизни тортамиз.Keywords : müzik ve kültür, eğitim ve sanat, gelenek ve yenilik, enstrüman ve profesyonellik, öğretmen ve öğrenci